2-сон жазони ижро этиш колонияси шахсий таркиб ходимлари билан Қашқадарё вилояти ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ҳамда Киберхавфсизлик бўлими ходимлари шахсий таркиб эътиборига “ТEРРОРИЗМ ВА ЭКСТРEМИЗМ – ЧEГАРА БИЛМАС, МИЛЛАТ ТАНЛАМАС ИЛЛАТ” мавзусида давра суҳбати ташкил этилиб, ходимлар эътиборига “АДАШГАН ИНСОН ИҚРОРИ” номли видео ролик намойиш этилди.

Экстремизм жамиятда қабул қилинган қонун-қоидаларга зид бўлган кескин радикал қарашлар ва ҳаракатларни англатади. Экстремистик қарашлар чуқур илдизларга эга бўлиб, улар чегара билмайди, дин, миллат, бирон-бир мамлакат ҳудудини тан олмайди. Аслида уларнинг асл нияти қон тўкиш, зўрлик билан ҳокимиятга эришиш ҳисобланади. Терроризм ва экстремизм дунё аҳолисининг тинчлиги ва фаровонлигига раҳна солувчи иллатлардир. Бутун дунё ҳамжамияти ушбу ёвузликка қарши бир ёқадан бош чиқарган ҳолда, маърифат қуроли билан кураш олиб борсагина, унинг устидан ғалаба қозона олиши ҳақида сўз борди.