"Sogʼlom tanda - sogʼ aql" shiori ostida sport tadbiri tashkil etilmoqda
Президентимизнинг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ етиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси юзасидан мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар таҳсинга лойиқ. Турли идора ва ташкилотлар ходимлари, аҳоли вакиллари ўз саломатлигига катта еътибор қаратиб, жамиятда соғлом турмуш тарзи учун кураш авж олмоқда.
Қашқадарё вилояти ички ишлар органларида ҳам ходимларнинг спорт ва жисмоний тарбия машғулотлари билан шуғулланишига катта еътибор қаратиляпти. Жумладан, вилоят ИИБ раҳбарияти ҳар ҳафтанинг сешанба ва жума кунларини спорт машғулотлари куни сифатида белгилаган. Ташкил етилаётган машғулотларда тизимнинг барча бўлинмалари шахсий таркиби иштирок етмоқда. Бундан ташқари, “Спортни сев, спорт билан яша!”, “Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” шиорлари остида бошқарма шахсий таркиби вилоят миқёсида ўтказилаётган турли спорт тадбирлари, оммавий югуриш мусобақаларида фаол иштирок етиб, ҳам соғлом бўлиш учун курашишяпти, ҳам спортнинг оммалашишига ҳисса қўшишмоқда.