28 May 2022 yil 315

Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ мажлислар залида вилоят ҳудудида ҳайдовчи кадрларни тайёрлаш (қайта тайёрлаш) фаолияти билан шуғулланиб келаётган ўқув ташкилотлари раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

 

Йиғилишда:

- Вилоят ҳудудида ҳайдовчи кадрларни тайёрлаш (қайта тайёрлаш) фаолияти билан шуғулланувчи таълим муассасаларида ўтказилган текширув натижалари муҳокамаси;

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги “Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш учун имтиҳонларни ўтказиш соҳасига хусусий секторни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 272-сонли қарор талаблари ижроси бўйича Қашқадарё вилоятида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи полковник Б.Абдуллаев ҳузурида 2022 йил 12 февраль куни ўтказилган видеоселектр йиғилишида берилган топшириққа асосан 13 февраль куни вилоят ҳудудида фаолият кўрсатаётган ҳайдовчи кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш фаолияти билан шуғулланиб келаётган таълим муассасаларининг моддий-техник базаси ҳамда ўқув жараёнини ўрганиш бўйича режа-топшириқ ишлаб чиқилиб, ушбу режа-топшириқ асосида вилоят ҳудудида ҳайдовчи кадрларни тайёрлаш (қайта тайёрлаш) фаолияти билан шуғулланувчи жами 147 та, шундан МК “Ватанпарвар” ташкилотига тегишли 19 та, “Автомотоҳаваскорлар” кунгилли жамиятига қарашли 10 та, “Ўзтранскасб” уюшмасига қарашли 16 та, Нодавлат таълим муассасалари 68 та, О ва ЎМТ вазирлигига қарашли 34 та таълим муассасаларида 167 маротаба текширувлар ўтказилганлиги ва текширувлар давомида уларнинг моддий-техника базаси, тегишли ҳужжатларнинг юритилиши, тажрибали мухандис-ўқитувчи ва амалий машғулот усталари билан жамланганлиги, ўқув режасида кўзда тутилган барча машғулотлар дарс жадвалига асосан, амалий машғулотлар эса автотранспорт воситаси бошқариш кетма-кетлиги жадвали бўйича олиб борилаётганлигига, ўқув-машқ автомобилларининг техник ҳолати, уларнинг қўшимча педал ва тегишли таниқлик белгилари билан жиозланганлиги ҳамда техник созлигига алоҳида эътибор қаратилганлиги алоҳида кўрсатиб ўтилди.

Текширув якунлари бўйича ўқув моддий-техника базаси белгиланган талабларга жавоб бермайдиган, ўқувчиларни амалий машғулотларга қатнашиш давомати паст, ўқув автомобиллари техник носоз, жиҳозланиши Қарор талабларига жавоб бермайдиган 84 та таълим муассасасида аниқланган камчиликларни бартараф этгунга қадар вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБда ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш вақтинча тўхтатилганлиги маълум қилинди.

Йиғилишда, ҳайдовчиликка номзодларни тайёрлаш фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун айрим таълим муассасалари раҳбарлари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сон қарори талаблари бўйича ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш учун ҳозирги кунда Қашқадарё вилоятида 2 та, жумладан Қарши шаҳрида “Avto-Mashq-Qashqadaryo” МЧЖ ва “QARSHI AVTO-HAVAS” МЧЖлари томонидан “Имтиҳон марказлари”ни жиҳозлаш ва қарор талабларига мослаштириш ишлари олиб борилаётганлиги айтиб ўтилди.

Йиғилиш иштирокчилари томонидан “Имтиҳон марказлари”ни ташкил этишда эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар бўйича фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

 

 

Text to speech