16 Сентябр 2021 йил 56

Ёшлар муаммолари ижобий ҳал етилмоқда

Қарши шаҳар ИИОФМБда 3-сектор ҳудудида яшовчи “Ёшлар дафтари” “Аёллар дафтари”га киритилган ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Қарши шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи полковник Б.Мирзаев, Банк муассасалари, Бандлик ва аҳолини иш билан таъминлаш бўлими, Ёшлар ишга ва касбга йўналтирувчи “Моно марказ” раҳбарлари иштирок этишди.
Учрашувда 25 нафар фуқаролар ва ёшлар иштирок этиб, 16 нафарининг ўзини ўзи банд қилиш, соғлиқни сақлаш ва бошқа масалаларга оид мурожаатлари тингланди.
Фуқаролардан тушган мурожаатларнинг 3 таси ижобий ҳал этилди. Яъни, 2 нафар хотин-қизга микротўлқинли печ, 1 нафар йигитга пайвандлаш аппарати берилди. 13 та мурожаатлар маблағ ва вақт талаб қилиши боис, мутасадди идораларга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech