17 Март 2020 йил 107

Жиноят мухокамаси

2020 йил 09 март куни Қашқадарё вилоят ИИБ бошлиғининг  1-ўринбосари подполковник И.Турсунов ва бошқарма бошлиғининг ўринбосари подполковник Х.Атаназаровлар ҳамда тумандаги  4 та сектор раҳбарлари иштирокида Муборак туман Қарлиқ қишлоғида содир этилган қотиллик жинояти муҳокамасини ўтказишди. Маълум бўлишича, бундан бир йил олдин туманнинг Қарлиқ қишлоғида яшовчи Қ.Р. ва Р.Г.лар никоҳдан ўтиб турмуш қуришади. Тақдир тақазосими ёки бошқа сабаб улар ўртасида фарзанд бўлмайди. Бундан шубҳаланган эр шу йил 3 март куни хотинини темир бўлаги билан бошига уриб ўлдиради. Муҳокамада бу жиноятни юзага келтирган шарт-шароит ва омиллар атрофлича таҳлил этилди. Бунда маҳалла-куй, ота-оналар, қўни-қўшниларнинг ёшларни ўз ҳолига ташлаб қўйгани, сабр билан турмуш зарбаларига дош бериш лозимлигини ўқтиришмаганини ва оқибатда мазкур қотиллик жинояти юзага келганини таъкидлашди. 

Бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш учун маҳалла оқсоқоллари, фаоллар ва бошқа мутасадди идоралар масъулиятини ошириш чораларини кўриш лозимлиги иштирокчиларга ўқтирилди. 

Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот хизмати.

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech