29 Март 2021 йил 60

Заҳри қотил шайдоси

 

2021 йилнинг 26 март куни Яккабоғ тумани “Янгиобод” МФЙда яшовчи муқаддам судланган Р.А.нинг гиёҳванд моддалар билан савдо қилиши ҳақидаги хабарга асосан туман ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Унда “харидор”дан 700.000 сўмни олган Р.А. туманнинг “Жамбул” МФЙда яшовчи, муқаддам судланган Қ.Ш.нинг уйига бориб, гугурт қутига жойланган “марихуана” гиёҳвандлик воситасини 450.000 сўмга сотиб олиб, “харидор”га берган вақтда Яккабоғ туман ИИБ тезкор ва Пробация хизмати ходимлари томонидан ушланган.

Бундан ташқари, шу куни соат 15:00 ларда Ш.Қобиловнинг яшаш уйи кўздан кечирилганда, яшаш уйидан 43,1 грамм кўп миқдордаги “Марихуна” гиёҳвандлик воситалари, 29,8 грамм “Каннабис ўсимлиги” уруғлари ва суғуриб олинган нам ҳолатдаги 20 туп “Каннабис ўсимлиги” ниҳоллари, ўзининг эгнидаги шимининг орқа ўнг чўнтагидан қоғоз бўлагига ўралган 0,95 грамм “Марихуана” гиёҳвандлик воситалари топилиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech