5 Июл 2021 йил 64

ЙЎЛОВЧИДАН 7,34 ГРАММ “ОПИЙ” ОЛИНДИ

 

Мамлакатимизда “Қорадори-2021” тезкор профилактик тадбири давом этмоқда. Тадбир режасига кўра, кучайтирилган тартибда хизмат ўтаётган осойишталик посбонлари ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш ва турли кўринишдаги қонунбузарликларга барҳам бериш мақсадида бир қатор ишларни амалга ошириб келаётир. Жумладан 2021 йил 3 июль куни соат 21:30ларда Давлат хавфсизлик хизмати Қашқадарё вилояти бошқармаси, вилоят ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси, Қарши шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари ўзаро ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда яна бир оғуфурушнинг кирдикорлари фош этилди. Жумладан, А-380 йўлида “Ғузор-Қарши” йўналишининг 47 километрида ҳаракатланиб келаётган оқ рангли “Кобалт” русумли автомашинани тўхтатиб текширганида орқа ўриндиқда йўловчи сифатида кетаётган шахс ўзини шубҳали тутди.
Йўловчини автомашинадан тушириб шахсига аниқлик киритилганда Қарши шаҳар “Пахтазор” МФЙда яшовчи Р.Ғ. эканлиги, унинг ёни текшириб кўрилганда, шимининг бел қисмининг орқа томонига тикиб яширилган 7,34 грамм “Опий” гиёҳвандлик воситаси топилди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech