11 Октябр 2021 йил 62

Велосипед ўғриси қўлга олинди

Китоб тумани “Бешқазоқ” МФЙда яшовчи Қ.Б ТИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 2021 йил 18 сентябрь куни соат 07:10дан 07:40га қадар бўлган вақт оралиғида Китоб тумани “Мустақиллик” МФЙ ҳудудида жойлашган “Нур” номли тўйхона олдига қўйиб кетган бир дона велосепидини номаълум шахс олиб кетганлигини билдирган. Олиб борилган тезкор-суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Шаҳрисабз тумани “Хўжабоғ” МФЙда яшовчи Р.З томонидан содир этилиб, ушбу велосепидни Китоб тумани “Али Қушчи” МФЙда яшовчи А.Н.га сотганлиги аниқланиб, А.Н.дан бир дона велосепид тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. Мазкур ҳолат юзасидан ТИИБ ТБ томонидан З.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech