12 Март 2020 йил 134

ҚЎЙ ЎҒРИЛАРИ УШЛАНДИ

Деҳқонобод тумани Ойдинйўл МФЙ Ойдинйўл кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Р.Кучимов туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг  аризасида 2020 йил 25 февраль кунидан 26 февраль кунига ўтар кечаси номаълум шахслар яшаш уйидан 2 бош қўйларини ўғирлаб кетганлигини,шу сабабли, ушбу қўйларни топиб беришда амалий ёрдам беришни сўраган .

Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида мазкур жиноятни Қ.Ж, О.Х ва О.Р томонидан содир қилинганлиги аниқланиб, улардан 1 150 000 сўм пуллар ашёвий далил сифатида тегишли тартибда хужжатлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қ.Жга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “в,г”банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech