18 Март 2020 йил 191

“ТИҒ” ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРИ

Қашқадарё вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилаётган «ТИҒ» профилактик тадбири давомида вилоятда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.Жорий йилнинг 1 февраль куни соат 21:00ларда Қарши шаҳрида жойлашган Навоий истироҳат боғида ўз ҳаракатида шубҳа ўйғотганлиги сабабли Қарши шаҳрида яшовчи, 2003 йилда туғилган фуқаро У.Б.ни ёни кўздан кечирилганда, 1 дона “ёғоч кастет” борлиги аниқланди. Фуқаро ҳудудий ИИБга олиб борилиб, унга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.2020 йил 18 февраль куни кечаси соат 17:00ларда Қарши шаҳрида жойлашган “Соҳил” хиёбони олдида тўхтаб турган Қарши шаҳрилик 1995 йилда туғилган фуқаро Н. Л.га тегишлиНексия” русумли, 70 S 434 EA давлат рақамли автомашина шубҳа ўйғотганлиги сабабли текширилди. 

Холислар иштирокида ўтказилган текширув давомида автомашина юкхонасидан 1 дона “бита” борлиги аниқланиб, ҳудудий ИИБга олиб борилди ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро огоҳлантирилди.

 

Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech