23 Декабр 2020 йил 76

СОХТА ТАДБИРКОР

 

Чироқчи тумани “Буйрачи” МФЙда яшовчи Э.Ж. ва Шаҳрисабз шаҳар Тутзор МФЙда яшовчи К.Ш.лар 2019 йил декабрь ойида Қамаши туманидаги ғишт ишлаб чиқариш заводига боришади. МЧЖда иш юритувчи Қарши тумани Янги Бешкент МФЙда яшовчи Х.Д.га ўзини “MKOP QIROLI” хусусий корхонаси раҳбари сифатида таништириб, “мен Шаҳрисабз шаҳрида яшайман, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаман, Шаҳрисабз шаҳрида кўп қаватли уйлар ва машина бозор қураяпман, менга пишган ғишт керак”-деб айтиб, ишончли бўлиши учун ҳозирги кунда фаолият кўрсатмаётган юқорида номи келтирган корхона номидан шартнома тузади.

Тузилган шарономага кўра Х.Д. дан кўп миқдордаги 102 млн 500 минг сўмлик 162 минг дона пишган ғиштларни олиб, унга 30 млн сўм пул беради. Э.Ж. ва Х.Д. ғиштларни Шаҳрисабз шаҳрига олиб бориб, қурилишга эмас харидорларга сотиб юбориб, фойда сифатида олинган пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатган.

Ҳолат юзасидан Чироқчи тумани ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ҳузуридаги ТГ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech