8 Январ 2021 йил 57

ҚОЗОНГА ЯҚИНЛАШСАНГ...

Халқимизда қозонга яқинлашсанг, қораси юқади деган гап бор. Дарҳақиқат бу ибора бежизга айтилмаган экан. Жумладан, асли Қамаши туманида туғилган Х.О. Қарши туманлик муқаддам судланган Б.З. билан танишдию боши балога қолди.

2021 йил 05 январь куни Б.З. шериги Х.О. билан 5 (беш) дона “Спички” ёзувли гугурт қутига қадоқланган 22 грам марихуана моддасини тадбирда харидор сифатида иштирок этаётган фуқарога 1.400.000 сўмга қонунга хилоф равишда сотган вақтида ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ғузор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech