29 Апрел 2020 йил 289

Қўшнисининг уйига ўғирликка тушган шахс ушланди

Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани “Айғиркул” МФЙда яшовчи У.С, И.Г ҳамда М.М.лар Яккабоғ тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, аризаларида, 2020 йил               25 апрель кунига ўтар кечаси номаълум шахс томонидан икки қаватли бино тагида очиқ жойда ўрнатилган нархи 500.000 сўмдан бўлган жами уч дона “Shimge” русумли сув тортиш учун мўлжалланган насосларини ўғирлаб кетганлигини билдирган. Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида, ушбу жиноятни Яккабоғ тумани Айғиркул МФЙда яшовчи З.Ғ содир этганлиги аниқланиб ушланган. 2020 йил 27 апрель Яккабоғ тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ғ.З.га нисбатан ЎзР ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech