14 Ноябр 2022 йил 52

Қўшни вилоятлик ўғри

Шаҳрисабз шаҳар, “Яшил Диёр” МФЙда яшовчи якка тартибдаги тадбиркор  Ф.Ф. эрталаб савдо дўконига келиб нарсалари бетартиб ётганлигини билди. Ва бу ҳақда дарҳол ички ишлар органларига қўнғироқ қилди.

Суриштирувлар давомида дўкондан 2.200.000 сўм пул ва 200 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ўғирлик йўли билан талон-торож қилган шахс Бухоро вилояти, Бухоро тумани, “Гулшанобод” МФЙда рўйхатда турувчи А.С.эканлиги аниқланди.

Бундан ташқари А.С. шу куни Шаҳрисабз шаҳар, Ипак-Йўли кўчасида жойлашган, Шаҳрисабз тумани, “Кунчиқар” МФЙда яшовчи ЯТТ М.Н.га тегишли бўлган дорихонадан 100 минг сўмни яширин равишда ўғирлик йўли билан олганини билдирди.

Мазкур ҳолатлар бўйича олиб борилган дастлабки тергов ва тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида С.А.дан ашёвий далиллар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Натижада Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech