20 Июн 2022 йил 43

Қочоқнинг сўнгги манзили

    Соғлиқнинг қисқа вақт, яъни олти кундан ортиқ, аммо йигирма бир кундан кўп бўлмаган муддатга ёмонлашувига ёки умумий меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқотилишига сабаб бўлган қасддан баданга енгил шикаст етказиш жиноятини содир этгани учун ЖИБ Шаҳрисабз туман суди томонидан қидирув эълон қилинган Шаҳрисабз тумани “Қумқишлоқ” МФЙда яшовчи М.Р. жиноятга жазо муқаррарлигини энди англаб етган бўлса ажабмас. Негаки, у қилиши учун жавоб бериш ўрнига жазодан қочиб қутулмоқчи бўлди.

    Шаҳрисабз туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ишлари давомида у яқинда Қарши шаҳри ҳудудидан ушланди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech