18 Март 2020 йил 120

Қашқадарёлик 53 ёшли еркак жиянининг 3 ёшли қизини 2 млн сўмга сотишга уринди

Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида яшовчи 53 ёшли Ш.Т. жиянининг 3 ёшли қизини сотишга уринган пайтда қўлга олинди. Бу ҳақда “Дарё”га вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Ирода Расулова маълум қилди.
3-март, сешанба куни, деҳқонободлик 53 ёшли еркак Ш.Т. Ғузор туманининг “Буюк карвон йўли” маҳалласида яшовчи жияни Ж.У.нинг 3 ёшли қизи Ж.Ю.ни Қарши шаҳрида яшовчи фарзандсиз аёлга 2 миллион сўмга сотишга уринган. Ғузор тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир пайтида қўлга олинган. Ш.Т.га еҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш чораси қўлланилган.

“Ғузор тумани ИИБ тергов бўлими ходимлари 3 ёшли боланинг онаси Ж.У. тоғаси Ш.Т.нинг жиноий қилмишига шерик бўлганми ёки унга қаршилик кўрсатганми, деган саволга ойдинлик киритишга ҳаракат қиляпти”, — дейди Ирода Расулова. — “Мазкур ҳолатга тез орада аниқлик киритилади”.

5-март, пайшанба куни, Ш.Т.га нисбатан туман ИИБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди (ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахсни сотиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ушбу модда билан айбланган айбдорнинг айби исботланса, жиноятчи саккиз йилдан ўн икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech