7 Май 2020 йил 333

Қашқадарёда пластик картадан пул ўмарган ўғри қўлга олинди

2020 йил 02-май куни Косон тумани ИИБга, Косон тумани “Равот” МФЙда яшовчи фуқаро Т.Д. ариза билан мурожаат қилиб, аризасида номаълум шахслар 2020 йилнинг март ва апрель ойида вояга етмаган фарзандининг 2 ёш нафақа пули туширилган ўзининг номидаги АТ Халқ банки томонидан берилган пластик карточкасининг хисоб рақамида бўлган жами 1.448.300 сўм пулларини яширин равишда компьютер тизимига унинг рухсатисиз кириб ўғирлик йўли билан талон-торож қилганлигини билдирган. Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу ўғирлик жиноятини Косон тумани “Регзор” МФЙда яшовчи Б.Б. томонидан “Click” хизмати орқали компьютер тизимига рухсатсиз кириб содир этганлиги аниқланган. Косон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Б.Б.га нисбатан  Ўз.Р ЖКнинг 169-м. 3-қ “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech