6 Май 2020 йил 316

Қашқадарё вилоятида яна бир ўғрилик жинояти ички ишлар органлари ходимларининг тезкорлиги сабаб фош этилди

2020 йил 03 май куни Қарши шаҳар 4-сонли ИИБга тушган хабарга кўра, Косон тумани Гувалак қишлоғида яшовчи Р.Ҳ. ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-тарож қилиш мақсадида, шу куни соат 12:00 ларда, Қарши шаҳар “Арабхона” МФЙда яшовчи Ё.И.ни яшаш уйи олдида боғлиқ холда турган икки бош қўйларини яширин равишда талон-тарож қилиб ҳодиса жойидан яширинган. Қарши шаҳар 4-сонли ИИБ тезкор ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида, ушбу ўғирлик жинояти Ҳ.Р. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар
4-сонли ИИБ ТБ томонидан  Ҳ.Р.га нисбатан Ўз.Рес ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech