15 Июн 2020 йил 177

Ўз уйида қиморхона ташкил қилган фуқаро қўлга олинди

Яккабоғ тумани Алакўйлак МФЙда яшовчи Н.К 2020 йил  02-январь куни соат 19:00 ларда ўзининг яшаш уйида ўзи билан бир қишлоқда яшовчи Т.Ж, Т.Ш, Ш.А, Т.Ф, А.Б, П.Ш ҳамда Шаҳрисабз туманида яшовчи О.Ш, Шаҳрисабз туманида яшовчи А.Н, Шаҳрисабз шаҳрида яшовчи Н.А  ва Шаҳрисабз шаҳар Сариосиё МФЙда яшовчи Х.Ш.ларни таваккалчиликка асосланган қимор ўйинини ташкил қилган. Ҳодиса содир бўлган жойдан 956.000 сўм пуллар ва 74 дона ўйин карталари ҳамда тўрт дона карта қутилари тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. Мазкур ҳолат юзасидан Яккабоғ тумани ИИБ ХПБ ТП профилактика инспектори лейтенант С.Ш терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ва маъмурий чора кўриш учун судга юбориш тўғрисида қарор қабул қилинган. Тўпланган ҳужжатлар Яккабоғ туман маъмурий суди томонидан қўшимча суриштирувга қайтарилган. Тўпланган ҳужжатлар Яккабоғ туман прокурори томонидан ўрганиб чиқилиб, К.Н.га нисбатан Ўз.Р ЖКнинг 278-м 1-қ билан жиноят иши қўзғатилган.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech