11 Январ 2021 йил 65

Оилавий поликлиникага ишга киритиб қўйаман

Қарши шаҳар 1-сонли ИИБга келиб тушган ҳабарга кўра 2021 йил 09 январь куни, Қарши тумани Патрон қишлоғида яшовчи, А.Ф.ни мурожаати юзасидан вилоят ИИБ ва Қарши шаҳар прокуратураси билан ҳамкорликда шу куни соат 16:00ларда ўтказилган тезкор тадбирда, Қарши тумани Дашт қишлоғида яшовчи, Қашқадарё вилоят болалар стоматология поликлиникаси ортодонтия бўлими тиш техниги бўлиб ишловчи, Ш.К  фирибгарлик йўли билан хизмат мавқеидан фойдаланиб, Ф.А.ни Қарши шаҳридаги оилавий поликлиникаларнинг бирига танишлари орқали ишга киритиб қўйиш эвазига 800 АҚШ доллари пора тариқасида талаб қилиб, ариза муаллифидан кимёвий ишлов берилган 800 АҚШ долларини Қарши шаҳар ҳудудидаги умумий овқатланиш жойида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан Ш.К.га нисбатан Ўз.Рес ЖКнинг
168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech