10 Июн 2020 йил 220

Оғуфуришнинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди

2020 йил 09 июнъ куни ўтказилаётган “ҚОРАДОРИ-2020” тадбири доирасида Қашқадарё вилояти ИИБ тезкор ходимлари томонидан Шахрисабз шаҳри “Хужамурод Бахши” МФЙда яшовчи Т.Б.нинг яшаш уйи ҳовлиси кўздан кечирилганда, уйининг ҳовлисидаги ошхона ва хаммом рупарасида жойлашган экин экиладиган майдонда 5 туп 100 см.дан 150 см.гача узунликда бўлган марихуана гиёхвандлик воситаси ўсимлигини экиб, парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди. Ҳозирги вақтда, Б.Т.га нисбатан тўпланган ҳужжатлар Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ТБга юборилди. Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ТБ томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech