20 Июл 2022 йил 53

Ўғирланган сигир қўшни маҳалладан топилди

2022 йил 16 июль куни Китоб туман ИИБга туманнинг “Тупчоқ” МФЙда яшовчи Б.А. мурожаат қилиб, шу куни соат 13:00 ларда далага боғлаб қўйган сигири йўқолганини маълум қилган.

Китоб туман ИИБ ходимлари олиб борган суриштирувлар давомида сигирни қўшни “Сарой” МФЙда яшовчи Ж.Х. ўғирлаб, “Оқ сув” МФЙда яшовчи Қ.М.га сотганлиги аниқланиб, сигир тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Китоб туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ж.Х. га нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech