19 Декабр 2020 йил 78

“МАРҲАБО”ДАГИ ЎҒРИЛИК

Асли Самарқанд вилоятининг Ургут туманида туғилган Ш.Т. бундан бир ой олдин кўп миқдордаги ўғрилик жиноятини содир этгани учун судланганди. Қарши шаҳри Отчопар МФЙда яшаб, жазони ўташ давомида ахлоқан тузалиш ўрнига такроран ўғрилик жиноятига қўл урди. Жумладан у 2020 йил 24 ноябрь кунидан 25 ноябрь кунига ўтар кечаси соат 00-30 ларда Қарши шаҳри Отчопар МФЙ ҳудудидаги вилоят болалар шифохонаси рўпарасида жойлашган фуқаро Ж. Н.га қарашли озиқ-овқат савдо дўкони акфа деразаси ойнасини бузиб, турли хил озиқ-овқатлар, Canon русумли рангли  ксерокопия аппарати, турли хил сигаретлар, яхна ичимликлар, Clear номли шампунлар ва шунга ўхшаш кундалик эҳтиёж молларини,  жами 4.500.000 (тўрт миллион беш минг) сўмлик озиқ ва ноозиқ овқат махсулотларини талон-торож қилиб, воқеа жойидан яширинган.

Бундан ташқари  Ш.Т. 2020 йил 03 декабрь кунидан 04 декабрь кунига ўтар кечаси Қарши шаҳри Отчопар МФЙда жойлашган фуқаро Самадов Сирожиддинга қарашли “Марҳабо” номли чойхонасига кириш жойи чап томонида жойлашган акфа ромбларидан ясалган “Бар”га дераза ойнасини бузиб ғайриқонуний равишда кириш йўли билан 30 дона 120 минг сўмлик орбит сақичлари, 50 пачка палмал ва Кент-6 номли жами 700 минг сўмлик сигаретлар ва 380 минг сўмлик “Шахрисабз” ва “Алигарх” номли ароқларни, жами бўлиб ўзганинг 1.200.000 (бир миллион икки юз минг) сўмлик озиқ ва ноозиқ-овқат махсулотларини талон-торож қилган.

Шундай қилиб, Ш.Т. ўзганинг жами 5.700.000 (беш миллион етти юз минг) сўмлик мол-мулкини яширин равишда талон торож қилгани учун Қарши шаҳар ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech