7 Октябр 2021 йил 65

"Жентра" автомашинасидан пул ўғирлаган шахс қўлга олинди

Деҳқонобод тумани “Бўстон” МФЙда яшовчи Т.Б ТИИБ ариза билан мурожаат қилиб, 2021 йил 25 сентябрь куни Деҳқонобод тумани “Ўзбекистон” МФЙда жойлашган автомойкада турган ўзига тегишли бўлган “Жентра” русумли автомашинасининг ичида бўлган 500.000 сўм пуллари номаълум шахс томонидан ўғирлаб кетилганлигини билдирган. Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни, Ғузор тумани “Гулшан” МФЙда яшовчи И.А томонидан содир этилганлиги аниқланиб, ундан 500.000 сўм пул ҳужжатлаштириб олинган. Мазкур ҳолат юзасидан ТИИБ ТБ томонидан И.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан  жиноят иши қўзғатилган.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech