9 Октябр 2021 йил 59

Гиёҳвандлик моддалари савдосига чек қўйилди

Қарши шаҳар “Худойзод” МФЙда яшовчи Б.Б яшаш уйнинг томорқасида таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган тақиқланган ўсимлик уруғини келгусида сотиш мақсадида экиб, ушбу уруғдан униб чиққан бир туп 90 см.гача яшил рангли ўткир хидли ўсимликни униб чиқишига қадар ишлов бериб, парваришлаб, гиёҳвандлик воситаси билан қонунга ҳилоф равишда муомала қилиб келаётганлиги аниқланган. ВИИБ тезкор ходимлари томонидан олиб борилган “Қора дори-2021” тезкор профилактик тадбир давомида Б.Б ўзини жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2021 йил 07 октябрь куни соат 16:10ларда ўзи яшаш уйда келгусида сотиш мақсадида экиб етиштиб қуритиб майдаланган ҳолатда бўлган ўткир хидли, яшил рангли усимлик талқони “СПИЧКИ” ёзуви бўлган 6 дона гугурт қутиларига жойлаштирган жами 11,4 грамм “Марихуанна” гиёҳвандлик воситасини шу куни “У” исмли шахсга Қарши туманида 100 АҚШ доллари ва 1.700.000 сўмга сотган вақтида ушланиб, ундан 1 дона
100 АҚШ доллари купюрасидаги ва 34 дона 50.000 сўмлик купюрадаги жами 1.700.000 сўм пуллар тегишли тартибда расмийлаштирилиб олинган. Б.Б ўзининг уйида ҳам келгусида сотиш мақсадида гиёҳванд моддаларини сақлаб келаётганлигини аниқланганлиги сабабли унинг уйи кўздан кечирилганда, яшаш уйининг қурилиши тугалланмаган хонасидаги шкаф устида турган оёқ кийими қутисидан қуритиб майдаланган ҳолатда бўлган ўткир хидли, яшил рангли ўсимлик талқони “СПИЧКИ” ёзуви бўлган 7 дона гугурт қутиларига жойлаштирган жами 13,7 грамм ва бир дона қоғоз бўлагига ўралган майдаланган ҳолатда бўлган 1,5 грамм “Марихуанна” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилиб олинган. ВИИБ ЭКБнинг хулосасида, “СПИЧКИ” ёзуви бўлган
6 дона гугурт қуттиларидаги ўткир ҳидли яшил рангли ўсимлик қуритмаси таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳванд моддаси бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик воситаси экани, унинг соф оғирлиги жами 11.4 граммни ташкил қилиши, “СПИЧКИ” ёзуви бўлган 7 дона гугурт қуттиларидаги ўткир ҳидли яшил рангли ўсимлик қуритмаси таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳванд моддаси бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик воситаси экани, унинг соф оғирлиги жами
13.7 граммни ташкил қилиши шунингдек,  қоғоз бўлагидаги  ўткир ҳидли яшил рангли ўсимлик қуритмаси таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳванд моддаси бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик воситаси экани, унинг соф оғирлиги жами
1.5 граммни ташкил қилишлигини аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан ТИИБ ТБ томонидан Б.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech