17 Март 2020 йил 141

ГИЁҲВАНДЛИК ТАНАЗЗУЛГА ЙЎЛ

Қашқадарё вилоят Косон тумани Ички ишлар бўлими тезкор ходимлари томонидан 2020 йил 03 март куни соат 17:00 ларда ўтказилган тезкор тадбир давомида, туманнинг “Айрончи” маҳалласида яшовчи С.Б “Пўлати” шаҳарчасида “Б” исмли шахсга 1 дона "СПИЧКИ” ёзувли гугурт қутисига жойланган соф оғирлиги 5,2 грамм марихуаннани 400.000 сўмга сотаётганда қўлга олинган. Шу куни соат 20:00 ларда эса туманнинг “Нурафшон” маҳалласида яшовчи Э.А яшаш уйи ёнида тўхтатилиб, кийимлари кўздан кечирилганда чарм курткасининг чап томон ички чўнтагидан оқ рангли целофан пакетга солинган 10,7 грамм марихуанна гиёҳвандлик воситаси топилди.

Шунингдек, Э.А.нинг яшаш уйи холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг яшаш уйи ётоқхонасидаги жавонни юқори қисмидан кўк рангли чемодан ичидан целофан пакетга уралган 12 дона яшил рангли, ўткир ҳидли, ўсимлик 12 дона қуруқ ҳолатдаги 82,3 грамм ва 90 дона “СПИЧКИ” ёзувли гугурт қутиларига жойланган 266,6 грамм марихуанна гиёҳвандлик воситаси топилди.

Мазкур ҳолат юзасидан С.Б ва Э.А.ларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов харакатлари олиб борилмоқда.

Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech