13 Июл 2021 йил 48

Фуқаро ўз ҳовлисида 198 туп “Опийли кўкнор ўсимлиги”ни қонунга хилоф равишда экиб парвариш қилиб келаётганлиги аниқланди

Шаҳрисабз туман ИИБ ходимлари томонидан 2021 йил 01 июль куни соат 12:00ларда, Шаҳрисабз тумани “Оқдарё” МФЙда яшовчи С.Р яшаш уйи ҳовлисидаги экин майдонига тақиқланган экин ҳисобланган 198 туп “Опийли кўкнор ўсимлиги”ни қонунга хилоф равишда экиб парвариш қилиб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда хужжатлаштириб олинган. Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ЭКБнинг хулосасида, С.Р.нинг ҳовлисидан олинган 198 туп яшил рангли, ўткир ҳидли, нам ҳолатдаги ўсимликлар таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳванд моддаси бор бўлган “Опийли кўкнор ўсимлиги” эканлиги кўрсатилган. Мазкур ҳолат юзасидан ТИИБ ТБ томонидан С.Р.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech