8 Октябр 2021 йил 60

Фуқаро марихуана гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланди

Қашқадарё вилоят ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида, Шаҳрисабз шаҳар “Қозигузар” МФЙ ҳудудида юрган Қарши шаҳар “Буюк турон” МФЙда яшовчи И.А текширилганда ёнида бир дона “KHYBER slim” ёзувли гугурт қутига жойланган 2,6 грамм марихуана гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. Судга оид кимёвий экспертизасининг хулосасида, И.А.дан ҳужжатлаштирилиб олинган бир дона “KHYBER slim” ёзувли гугурт қутисидаги яшил рангли, қўл билан ушлаб кўрилганда қуруқ ҳолдаги, ўзига хос ҳидли, ўсимлик моддаси таркибида фенол группасини тутган каннабиноидлар гуруҳига кирувчи актив модда тетрагидроканнабинол мавжудлиги, бу марихуана гиёҳвандлик воситаси бўлиб, унинг соф оғирлиги 2,6 грамм эканлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ТБ томонидан И.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech