Фирибгар қўлга тушди
Деҳқонобод тумани “Қўрғонтош” МФЙда яшовчи И, Қ. “Оқтош” МФЙда яшовчи Э.Р. 2022 йил февраль ойида турмуш ўртоғининг номида бўлган, 2021 йил декабрь ойида “АТ Капитал банк” Тошкент шаҳар филиали орқали иккиламчи автокредитга олинган “Жентра” русумли автомашинасини тақиқда турганлигини яшириб, 135 миллион сўмга сотишга келишган. Келишилган пуллардан 70 миллион сўмини 2022 йил февраль ойида олиб, қолган 65 сўмини олгандан кейин автомашинани И.Қ.га ҳужжатлаштириб беришни ваъда қилиб, ишончига кириб, алдаб, 2022 йил сентябр ойида яна 57 миллион сўмини олиб, жами И.Қ.нинг 127 миллион сўм миқдоридаги пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, автомашинани унинг номига ҳужжатлаштириб бермаган. Ушбу ҳолат бўйича Дехқонобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан ЎзРЖКнинг 168-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилди.