24 Декабр 2020 йил 279

“ЭПСИЛОН” КОМПАНИЯСИГА ИШГА КИРАСИЗМИ?!

         2020 йил 18 декабрь куни Қарши шаҳар ИИО ФМБ 3-сонли ИИБга тушган хабарга кўра, Чироқчи тумани “Сойбўйи” МФЙда яшовчи Қ.Н. шу йил февраль ойида Бухоро вилояти Шофиркон туманида яшовчи Б.Қ.дан 1000 АҚШ доллари ва 22 май куни эса Х.А.дан 500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни “Эпсилон” компаниясига ишга киритиб бериш учун олган. Бироқ Б.Қ. ва Х.А.ни алдаб, ушбу пулларни ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

         Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech