22 Июн 2022 йил 78

Ёлғон хабар фош этилди

   Қарши тумани Бешкент шаҳарчасида яшовчи Қ.А. “102” қисқа рақамига мурожаат қилиб, 2022 йил 17-20 июнь кунлари оралиғида, номаълум шахс у ишлаб келадиган Қарши шаҳар “Ғ.Ғулом” МФЙда жойлашган МЧЖ биносига ғайриқонуний равишда кириб, 100.000.000 сўмдан ортиқ пулларни ўғирлаб кетилганлигини билдирган.

    Олиб борилган терговга қадар текширув харакатлари давомида МЧЖ раҳбари Навоий вилоятида яшовчи Х.Ф.нинг ўзи ўғирлик хақида хабар беришликни корхона ишчисига буюрган. Одамларда ўғирлик содир бўлгандек тасаввур ҳосил қилиш мақсадида ўзи билан бирга олиб келган темир бўлаги билан эшикларни гўёки бузилгандек кўрсатишга уринганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шахар ИИО ФМБ ТБ томонидан Х.Ф. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech