26 Март 2021 йил 86

Автомашина олиб бераман

Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани “Фирдавсий” МФЙ яшовчи С.А. 2019 йилнинг март ойида “IMO” ижтимоий тармоғи орқали Шаҳрисабз шаҳар “Кунчиқар” МФЙда яшовчи, уй бекаси С. Д. билан танишади. Ўзаро суҳбат давомида С.А. аёлга ўзини автомашина олиб сотиш билан шуғулланишини, унга ҳам “Нексия-3” русумли автомашина олиб беришни ваъда қилади. Натижада С.А. 2019 йил март ойидан 2020 йил февраль ойига қадар С.Д.нинг 36 миллион 800 минг сўм пулларини олиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech