23 Декабр 2020 йил 186

АККАУНТДА ПУЛ ИШЛАШНИ ЎРГАТАМАН

 

Касби тумани Жаркўча МФЙда яшовчи К.С. ДХХ Қашқадарё вилоят бошқармасига ариза билан мурожаат қилиб, унда Косон тумани Пўлати МФЙда яшовчи Ж.Ё. “криптовалюталар орқали пул ишлашни ўргатаман” деб унинг номига “ТВС” аккаунтини очтиради. Ўтган вақт давомида Ж.Ё. К.С.нинг ҳисоб рақамига пуллар ташлаб бериб, аккаунт орқали кўпайиб борган пулларни нақтлаштириб бериш учун ушбу активлаштириш лозим дейди ва доимий кўпайиб бораётган пулларни нақдлаштиришга кўмаклашишини билдириб, ундан 2018 йилнинг сентябрь ойининг охиридан 2020 йилнинг май ойига қадар бўлган вақт оралиғида электрон тўлов усуллари орқали 8.400 АҚШ доллари ва 45.630.000 сўм жами бўлиб жуда кўп миқдордаги 132.990.000 сўм пулларни алдов йўли билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech