19 Октябр 2021 йил 60

28.000.000 сўмлик трубаларини ўғирлаб кетган шахслар қўлга олинди

Қарши шаҳар Араловул МФЙда яшовчи Х.З 102 хизматига қўнғироқ қилиб, 2021 йил 06 октябрь куни соат 11:45ларда Қарши шаҳар Араловул МФЙда жойлашган “Замин” чойхонасидан бозор баҳоси 28.000.000 сўмлик, диаметри 76 см ва 50 см бўлган жами узунлиги 700 метр трубаларини номаълум шахслар ўғирлаб кетганлигини билдирган. Олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида мазкур ўғирлик жиноятини Қарши шаҳар Дарвозатутак МФЙда яшовчи Э.А ва Косон тумани Дарча МФЙда яшовчи Б.Ғ.лар содир этганлиги аниқланган. Қарши шаҳар ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ТБ томонидан Э.А ва Б.Ғ.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech