8 Январ 2021 йил 57

1.400.000 СЎМЛИК МАРИХУАНА

2021 йил 05 январь куни Ғузор туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида Қарши шахрида яшовчи, муқаддам судланган Р.Х наркотик моддаси сотаётганда қўлга олинди. Суриштирув давомида Қарши шаҳар Навоий МФЙда яшовчи Р.Х.  4 (турт) дона “AVION” ёзувли гугурт қутига қадоқланган гиёҳвандлик моддасини 1.400.000 сўмга сотаётган вақтида ушланди.

Шунингдек, Р.Х.нинг чўнтаклари кўздан кечирилганда, эгнидаги пальтосини чап ён чўнтагида 1 дона “AVION” ёзувли гугурт қутига қадоқланган марихуана ўсимлиги борлиги аниқлаб олинди. Р.Х.дан олинган марихуана гиёҳвандлик моддасининг жами миқдори 23 грам тош босди.  

Мазкур ҳолат юзасидан Ғузор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech