14 Июн 2022 йил 64

10 минг ақш доллари эвазига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлди 

   Қашқадарё вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими, вилоят прокуратураси ва Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ходимлари ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда фуқаро О.Т. фуқаролар Ф. ва М.ни танишлари ёрдамида Қарши давлат университетининг “Тарих” ва “Бошланғич таълим” факультетларига ўқишга киритиб қўйиш эвазига жами 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech