13 Июл 2021 йил 49

10 дона гургут қутисидаги марихуана

 
Нишон тумани ТИИБ тезкор ходимлари томонидан 2021 йил 11 июль куни соат 10:00ларда олиб борилган тезкор тадбир натижасида, Нишон тумани “Самарқанд” МФЙда яшовчи Б.С ва Нишон тумани “Кимёгар” МФЙда яшовчи Х.Ш билан биргаликда Нишон тумани “Улуғбек” МФЙда жойлашган “Мерос” номли чойхонада жами 10 дона “СПИЧКИ” ёзувли гургут қутига жойланган яшил рангли ўткир хидли қуритилган ўсимликсимон моддани ҳар бир гургут қутисини Ш.Э.га 900.000 сўмдан жами
700 АҚШ доллари ва 1.700.000 сўмга сотаётган вақтида ИИБ ходимлари томонидан ушланиб, Б.С.ни ёнида бўлган қора рангли сўмкасидан 5 дона “СПИЧКИ” ёзувли, 1 дона “AVION” ёзувли гургут қутига солинган ўткир хидли яшил рангли ўсимликсимон модда ҳамда Нишон тумани “Кўксой” МФЙда яшовчи М.У бошқарувида бўлган “Эпика” русумли автомашина салонидан 1 дона “СПИЧКИ” ёзувли гургут қутига ва 1 дона “LAYS” ёзувли целлофан пакет ичига жойлаштирилган яшил рангли ўткир ҳидли ўсимликсимон моддаси ҳолислар иштирокида тегишли тартибда хужжатлаштирилиб олинган. ВИИБ ЭКБнинг хулосасида, Б.С.дан ҳужжатлаштириб олинган 10 дона “СПИЧКИ” ёзувли гургут қутига жойланган яшил рангли ўткир хидли қуритилган ўсимлик таркибида тетрагидроканнабинол мавжуд бўлган МАРИХУАНА гиёҳвандлик воситаси эканлиги, унинг жами оғирлиги 34,4 грам эканлиги кўрсатилган. Мазкур ҳолат юзасидан ТИИБ ТБ томонидан Б.С, М.У ва Х.Ш.ларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech